Абдуллоҳ Домла ҳақида

Ассалому алайкум ҳурматли толиби илм!

“Илм Нури” вебсаҳифасидан олаётган билимингизга сабабчи бўлаётган Абдуллоҳ Домланинг ҳақида қисқа маълумот.

Абдуллоҳ Домла тахаллуси билан танилган даъий воизнинг асл исми Абдуғани. 1973–йили Ўш шаҳрида туғилган бўлиб, илм кўчасига 16 ёшда кирган ва дунёвий ва диний билимларни Ўшдаги устозлардан олган. Шунингдек, домла Ўш давлат университетнинг “Ўзбек гуманитар педагогика факультети”ни тамомлаган. Сайтга жойлаштирилган маърузаларни тайёрлашда Ҳанафий мазҳабидан замонамиз таниқли олимлари ва аввалги уламо китобларидан фойдаланади.

Абдуллоҳ Домла футбол ва стол теннисига қизиқади. “Абдуллоҳ Домланинг расмлари борми?” деган саволга “Ҳа, албатта, бор… уйда”, деб жавоб берди.